Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 34 нафар ишсиз аёлларга тикув дастгоҳлари топширилди

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилавий муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш орқали оилалар фаровонлигини таъминлаш йўлидаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда. Куни-кеча Термиз туманида навбатдаги 34 нафар хотин-қизларнинг оиласи қўшимча даромад манбаига эга бўлиши учун замин яратилди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан «дафтарлар»да турган хотин-қизларнинг 34 нафарига тикув дастгоҳлари топширилди. Тадбирда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев, туман ҳокимининг ўринбосари М.Расулова ҳамда бошқа туман масъуллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида масъуллар тикув дастгоҳларининг қулайлиги ва келгусида ўз фаолиятларини бошлаш учун аёлларга ўз тавсияларини беришди. Шунингдек, тикув дастгоҳидан тўлиқ фойдаланишни ўрганиш учун секторларда бепул ўқув курслари ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 56 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс