Кўп йиллар муқаддам аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган, энг кўп норозиликларни келтириб чиқарувчи муаммолардан бири бу ички йўлларнинг таъмирталаблиги эди.
Кейинги 3-4 йилда ушбу масала бутун юртимиз бўйлаб биринчи галда ҳал этилаётган масалалардан бири саналади. Биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги ички йўлларда тошлаш, шағаллаштириш, таъмирлаш ишлари олиб борилди. Эндиликда ушбу йўлларда нисбатан қулай ва арзон бўлган цемент-бетон қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби тадбирлар Термиз туманида ҳам амалга оширилаётган бўлиб, туман йўлсозлари томонидан “Қўнғирот” маҳалласидаги ички йўлларнинг бири замонавий типда таъмирланиб, цемент-бетон қопламали йўлга айлантирилди.
Бу каби ишлар босқичма-босқич навбат билан бошқа кўчалар ҳамда бошқа маҳаллаларда ҳам давом этиррилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024