“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги дарахт экиш акциялари Термиз туман Ички ишлар бўлимида ташкил этилди. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўктам Мустафоқулов ташаббуси билан бугун бўлим ҳудудида жойлашган бўш ер майдонларига манзарали дарахт кўчатларини ўтказиш ва мавжуд дарахтзорларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида юзга яқин манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилиб, мавжуд боғдаги дарахт оралиқларига ишлов бериш, буташ ва шудгорлаш ишлари олиб борилди.
Жорий йил 20 октябрдан 1 декабргача ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” давомида туманнинг барча ҳудудларида дарахт, бута ва гул кўчатлари ҳамда кейинги йил баҳор мавсуми учун қаламчалар экиш ишлари олиб борилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024