Маълум қилинишича, сентябрь ойидан октябргача «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида саёҳат учун кешбэк платформасида 2 816 та саёҳат қайд этилди.
Бунда 2 418 нафар фуқаро ички туризмга сарфланган харажатлар ҳисобини юритишни бошлади. Хусусан:
авиа, темир йўл ва (ёки) автобус транспорти чиптасини харид қилиш;
жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, дам олиш уйлари ва зоналари, меҳмон уйлари ва бошқалардан) фойдаланиш;
маданий мерос объектларига ташриф буюриш учун амалга оширилган тўловларга тақдим этилган QR-кодли чекларни Солиқ мобил иловасида рўйхатдан ўтказган.
Саёҳат учун кешбэкка эга бўлиш учун ЖШШИРни киритган ҳолда FACE ID орқали рўйхатдан ўтиш ва барча турдаги саёҳат чекларини киритиш лозим.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб республика бўйлаб саёҳат қилувчи сайёҳлар харажатларининг 15 дан 50 фоизигача кешбэкка эга бўлиши мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024