Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Анор – 2022” | Термиз туманининг уч нафар вакили ғолиблар қаторида

Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига қулай бизнес муҳити яратиш, тадбиркор аёлларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш бўйича “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида анъанавий “АНОР” миллий кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

“Анор – 2022” миллий кўрик-танловининг вилоят босқичида Термиз тумани шарафини ҳимоя қилган уч нафар аёл тадбиркорлар ўз номинациялари бўйича ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

Термиз тумани вакиллари Айсифат Бозорова “Энг тажрибали тадбиркор” номицияси ғолиблигини, Гўзалой Жўраева “Энг яхши фермер хўжалиги” ва Маҳлиё Турдимуратова “Энг яхши ишлаб чиқарувчи” номинациялари бўйича 2-ўринни қўлга киритишди.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг совғалари ва сертификатлар тантанали топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс