Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
ТАЙИНЛОВ

Термиз тумани ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Тағоев Мухиддин Сайфидинович Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тағоев Мухиддин Сайфидинович 1983 йил Бойсун туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси солиқ академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – солиқлар ва солиққа тортиш.

2021 йилдан буён Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шу кунга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Бўриев Акмал Авазович Термиз шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс