Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда “Меҳр дафтари” платформасига киритилган, 41 нафар кўмакка муҳтож йигит-қизларнинг ҳохиш-истаклари ва эҳтиёжларига асосан ноутбуклар топширилди.
Болаларнинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тақдим этилган мазкур жиҳозлар вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Халқ таълими бошқармаси масъуллари иштирокида топширилди.
Маълумот ўрнида туманда “Меҳр дафтари”га 64 нафар ўғил-қизлар киритилган бўлиб, бундан аввал ҳам жамғарма томонидан платформага киритилган 4 нафар йигит-қизларга 2 дона ноутбук ва 2 дона тикув дастгоҳлари топширилган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024