Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги таҳрирда қабул қилинган меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида вилоят ва туман кенгашлари депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари ҳамда ташкилот ва корхоналарнинг кадрлар бўйича масъуллари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят депутати Д.Сувонова, туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев, марказ раҳбарияти ҳамда туман Кенгаши котибияти масъуллари томонидан янги тахрирда қабул қилинган меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида янги тахрирдаги меҳнат кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда 10 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенсиялари, 60 дан зиёд давлат тажрибаси ўрганилганлиги, Кодекс лойиҳаси Қонунчилик палатасида бир йил давомида таҳлил этилиб, маромига етказилгани қайд этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс