Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси

Хабар бериб борилаётганидек, туманимизда “Долзарб 40 кунлик” давомида 405 минг дарахт кўчатлари экиш режа қилинган. Бугунги кунда ушбу режага мувофиқ кунлик кузги дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, бу борада маҳаллалар ҳам фаоллик кўрсатишмоқда.

Аҳоли хонадонлари, маҳалла ички кўчалари ёқаси, бўш майдонлари ва маҳалла бинолари атрофида турли дарахт, бута ва гул кўчатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, кўчатлар етиштириш мақсадида айрим дарахт турларининг қаламчаларини кўпайтириш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бунда асосан оқтерак ва бошқа қаламчалардан кўкарадиган дарахт турларидан кўчат етиштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс