Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси маҳаллаларда

Термиз туманидаги 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” давомида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари йўлга қўйилган.

Маҳалла фаоллари хонадонларда ҳам бўлишиб, дарахт, бута кўчатлари, хусусан лимон кўчатлари экиш ишларини ташкил этишмоқда. Келгусида мусаффо табиат, яшил ҳудудлар барпо бўлишида беқиёс ўринга эга бўлган мевали дарахтлар аҳоли хонадонларида даромад манбаига ҳам айланади.

Шу боис ҳар бир хонадон эгаларига тўғри тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борган ҳолда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини ташкил этишяпти.

Шунингдек, маҳалла ходимлари ўзлари ўрнак бўлишиб, маҳалла биноси ҳудудидаги бўш майдонларда ҳам кўчатлар ўтқазишмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс