Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Термиз туманида меҳнат жамоларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда тантанали маросимлар ташкил этилмоқда.

Бугун туман Маданият бўлимида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ё.Мустанов байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик беғуборлик, гўзаллик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби буюк фазилатларимиз ўз ифодасини топгани хусусида сўз юритиб, тадбир иштирокчиларини сана муносабати билан табриклади.

Туман Маданият бўлими санъаткорлари ва тўгарак иштирокчилари томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва рақслар иштирокчиларда Ватанпарварлик хиссини жўш урдириб, ўзгача завқ бағишлади.

Жойларда Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс