Давлат раҳбарининг ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил 20 октябрдан 1 декабрга қадар дарахт ва бута кўчатлари экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” ўтказилмоқда. Термиз туманида “Долзарб 40 кунлик” давомида 405 минг кўчат экиш режалаштирилган.
Кунлик режага мувофиқ дарахт ва бута кўчатлари экиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир маҳалла, ташкилот ва идораларда, кўчалар ва бўш майдонларда ҳамда хонадонларда кўчатлар экилмоқда.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси ва “Сурхонйўлкўкалам” УК томонидан М39 халқаро магистрал йўлидан туман марказига кириб борувчи йўлнинг икки ёни бўйлаб кўчатлар экиш ишлари давом этмоқда. Бугуннинг ўзида 300 дан ортиқ манзарали дарахтлар, жумладан, қарағай ва катальпа кўчатлари экилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024