Бугун Термиз тумани Шароф Рашидов маҳалласида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази мажлислар залида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси муҳокамасида “Омбудсман мактаби” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Орзиқул Соатов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилояти минтақавий вакили Абдирашид Артиков, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев ва туман Адлия бўлими, бандлик бўлимлари бошлиқлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, Хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва бошқалар иштирок этишди.
Семинарни Омбудсманнинг вилоят минтақавий вакили Абдирашид Артиков очиб берди ва янги тахрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси, уни янги тахрирда қабул қилишнинг зарурати ҳақида тўхталиб ўтди. Сенатор Орзиқул Соатов янги тахрирдаги Меҳнат кодексида иш берувчи ва ходимларнинг аниқ вазифа, мажбурият ва ҳуқуқлари белгиланганлигини маълум қилди.
Шунингдек, семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, туман Адлия бўлими бошлиғи Баходир Ашуровлар ҳам маъруза қилишиб, янги тахрирда қабул қилинган Меҳнат кодексида белгиланган нормалар, аввал мунозарали бўлган ҳолатларнинг аниқ белгилаб берилганлиги ҳамда афзалликлар тўғрисида тушунтиришлар беришди.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъулларнинг жавобларини олишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024