Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайёр суд мажлиси ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Термиз туманидаги 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Вазирлар Махкамасининг “Ички ишлар органлари Пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги 84-сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар иштирокида Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан Термиз туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назорати остида жазо муддатини ўтаётган шахслар ва муқаддам судланганлар иштирокида “Сайёр суд” мажлиси ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида 6 нафар маҳкумлар муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, бир нафар жазо муддатини ўташдан бўйин товлаб келаётган шахсга нисбатан тайинланган жазо тури озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Сайёр суд мажлиси якунида туман ИИБ ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида назорат остида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Келгусида нотўғри йўлга кириб қолмаслик, ўзи ва оиласи учун фойдали иш билан шуғулланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси” давомида назорат остида жазо муддатини ўтаётган шахслар 4 нафарининг бандлиги таъминланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс