Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Нафақа ва моддий ёрдамлар масаласида семинар ўтказилди

Туман ҳокимлигида маҳалла ходимлари иштирокида аҳоли томонидан энг кўп бериладиган савол ва мурожаатларга жавоб бериш, улар томонидан кўтарилган муаммоларни муддатида бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича масъулларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳиддин Тоғаев ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Эркин Тангриев иштирок этишди.

Туман пенсия бўлими бошлиғи Э.Тангриев маҳалла раислари ва ходимларига нафақа ва моддий ёрдам бўйича қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар ҳамда янгидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида батафсил тушунтириш берди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ва ўз амалиётларида бўлган муаммоли ҳолатлар бўйича масъуллардан жавоблар ва тегишли тавсиялар олишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 46 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс