Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Кўмакка мухтож, кўнгли ярим инсонлар билан учрашув ўтказилди

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими мажлислар залида туман ҳокимлиги ва вилоят Кар ва соқовлар жамияти ҳамкорлигида гапиришда нуқсони бор фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.

Унда иштирок этган 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг муаммо ва таклифлари қабул қилинди. Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, вилоят Кар ва соқовлар жамияти раиси Санобар Абдираимова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги мутахассиси Муродбек Пардаев ҳамда соғлиқни сақлаш, бандлик, хотин-қизлар ва маҳалла вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида ҳар бир фуқаронинг мурожаати масъуллар иштирокида тингланиб, уларга ечим изланди. Кўтарилган масалаларнинг бир қанчаси шу ернинг ўзида ижобитй ҳал этилди. Ижроси қўшимча муддат ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс