Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, янги тахрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси тарғиботини олиб бориш мақсадида бугун Термиз туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мажлислар залида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев иштирок этиб, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда бошқа масъул иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар, янги тахрирда қабул қилинган Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти борасида тушунтиришлар берди.
Депутат Меҳнат кодексини янги таҳрирда қабул қилиш зарурати ҳамда ундаги янги нормалар тўғрисида ҳам батафсил тўхталиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024