Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда Президентнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди.
Барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ошди.
Юртимизда тадбиркорлик йўналишини қўллаб-қувватланаётганлиги, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга доир қонунчилик базаси такомиллаштириб борилаётганлигини кўриб-билиб, вилоятимиз фуқароларининг тадбиркорликка иштиёқи тобора ортиб бормоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига туманда 1953 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти рўйхатга олиниб, уларнинг 531 таси савдо, 308 таси саноат, 263 таси қурилиш ва 431 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари, 60 та ташиш ва саклаш корхоналар ва 360 таси бошқа турдаги ташкил этади.
Термиз тумани статистика бўлими
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024