Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари мониторинг қилинди

Термиз туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари, энергия таъминоти бўйича муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, камчиликлар бартараф этилмоқда.

Бугун туман прокурори Ботир Олтибоев туман тиббиёт бирлашмасида иситиш тизимининг ишлаш ҳолати, шифохонада даволанаётган беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди. Туман тиббиёт бирлашмаси марказлашган иссиқлик тизимига уланган бўлиб, табиий газ ёрдамида иситилади.

Шунингдек, бирлашма таркибига кирувчи поликлиника, ҚОП ва бошқа тиббиёт муассасаларида жами 178 тонна кўмир маҳсулоти захира килинган бўлиб, иситиш тизимларини барқарор ишлаши таъминланган. Бундан ташқари шифохонани доимий электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида 220 ва 380 квт электр токи етказиб бериш қувватига эга захира генераторлари мавжуд.

Ўрганиш давомида прокурор ҳар бир хонага ўзи кириб иситиш тизимларини ишлаётганлиги, хонанинг меъёр талабларида иситилганлигини назорат қилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс