Термиз тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шухратжон Уринов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Конституцияси 30 йиллиги билан муборакбод этишди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлари, уларнинг кафолатлари ўз аксини топган Асосий қонунимиз жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.
Улуғ байрам арафасида Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби эзгу вазифаларни сидқидилдан амалга оширишда бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ фидойи, ташаббускор Термиз тумани вакиллари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Тадбирда туман ҳокими ва вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024