Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшларга ID-карталар тантанали топширилди

Термиз тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан туманда истиқомат қилувчи, 16 ёшга тўлган бир гуруҳ ёшларга ID-карталар тантанали топширилди.

Ёшларга Ички ишлар органлари ходимлари томонидан илк бор ID-карта олаётган ёшларга китоблар ҳам топширилди.

Термиз тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи томонидан жорий 2022 йилда 1 минг 409 нафар 16 ёшга тўлган ёшлар учун ID-карталар топширилган бўлиб, уларнинг 690 нафарини қизлар ташкил этади.

Маълумот учун, ID-карта олиш ёки алмаштириш учун фуқаролар республиканинг исталган Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва ҳудудлардаги давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс