Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Диққат эълон!!!

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 сентябрдаги “Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 523-сонли қарорига мувофиқ Термиз шаҳрининг асосий қисми ва Термиз туманининг айрим маҳаллаларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/6 кВ “Термиз” подстанциясидаги қуввати 20 000 кВА куч трансформатори катта юклама билан ишлаб тургани, бунинг натижасида электр таъминотида узилишлар кузатилаётганлигини инобатга олган ҳолда, янги 40 000 кВА куч трансформаторига алмаштириш белгиланган.

Бугунги кунда янги, қуввати 40 000 кВА куч трансформатори Термиз шаҳрига олиб келинган бўлиб, уни ўрнатиш, монтаж-демонтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу янги трансформаторни ўрнатиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Термиз шаҳри ва Термиз туманининг электр таъминотида жорий йил 14-15-16-декабрь кунлари вақти-вақти билан чекловлар бўлиши маълум қилинади.

Ушбу тадбирларни олиб бориш давомида электр таъминотида содир бўладиган узилишлар юзасидан келиб чиқадиган ноқулайликлар учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали узр сўрайди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс