Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Штаб фаолияти: Трансформаторлар янгисига алмаштирилди

Аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш борасидаги ҳолатларни кўриб бориш ва содир бўлган узилишларни тезкор бартараф этиш бўйича туман ҳокимлигида масъул корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Штаб томонидан келиб тушган ҳар бир мурожаат ва аниқланган ҳолатларга тезкор муносабат билдирилиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.

Куни-кеча туманнинг “Янгиобод” маҳалласидаги 250 кВа кучланишли трансформатор ўрнига 400 кВа кучланишга эга трансформатор ўрнатилди. Бу орқали ушбу маҳалла аҳолиси учун етказиб берилаётган электр энергиясининг кучланиши яхшиланишига эришилади.

Шунингдек, “Истиқлол” маҳалласидаги авария ҳолатидаги трансформатор ўрнига бошқаси ўрнатилиб, ушбу трансформатор таъмирлашга юборилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс