Туман штаби томонидан жойларда аниқланган муаммолар ва келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича бугун ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Туман Электр тармоқлари корхонаси муҳандислари томонидан “Қуёшли юрт” маҳалласидаги трансформатор пункти ва электр узатиш тармоқларидаги носозликлар бартараф этилди.
Туманнинг “Янгиобод” маҳалласи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси доирасида қувур ётқизиш ишларига старт берилди.
Шунингдек, Термизтумангазтаъминот бўлими муҳандислари аҳоли уйларида табиий газ тармоғида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва назорат тадбирларини ўтказишди.
Туман штаби томонидан ишлар давом эттирилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025