Президентимиз ташаббуси билан юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олиниб, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинди. Жумладан, “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилиши етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларга кўмак кўрсатиш ишларини манзилли йўналтиришга имкон бермоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисда»ги қарори қабул қилинган бўлиб, Термиз туманида ҳам ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вояга етган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни уй-жой билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида Термиз туманида истиқомат қилувчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Улуғбек Мусоқулов ва Умида Убадуллаевага “Янгиер” маҳалласида янгидан қурилган, барча замонавий шарт-шароит ҳамда зарурий маиший техникалар билан жиҳозланган хонадон калитлари тантанали топширилди.
Тадбирда иштирок этган нуронийлар янги хонадон соҳибларига қутлуғ келиб, ушбу уйларда бахтли ҳаёт кечиришларини тилаб дуода бўлишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025