Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 15 декабрь куни эълон қилинган “Кредитга иссиқхона қурдик. Қарзни уза олмай, ишимиз МИБга тушиб қолди” сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан Термиз тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Туман ҳокимлиги, Маҳаллабай ишлаш маркази, Электр тармоқлари корхонаси ва “Янгиер” маҳалласи ходимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан мазкур мурожаат жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди. Мурожаатни ўрганиш давомида ушбу мурожаат “Янгиер” маҳалласи Нурли диёр кўчаси 43-уйда (мурожаатда Нурли диёр кўчаси 42-уй кўрсатилган) яшовчи Сафаргул Тўралиева томонидан юборилганлиги аниқланди.

Ўтказилган суҳбат давомида С.Тўралиева ҳозирги кунда банкдан ёки мажбурий ижро бюроларидан хеч қандай қарздорлиги йўқлиги, маҳалла ҳудудида жойлашган 36-сонли мактабда техник ходим бўлиб ишлаб келаётганлиги, турмуш ўртоғи ишлаш учун чет давлатга кетганлиги ҳамда уйидаги иссиқхонасида экин экиб парвариш қилиб келаётганлигини маълум қилиб, фақатгина электр токи кучланишида муаммо борлиги сабабли қўшимча трансформатор ўрнатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганлигини билдирди.

Ушуб масала юзасидан туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари ушбу кўчадаги мавжуд ҳолатни ўрганиб, ҳудудга янги оилалар кўчиб келиши натижасида ушбу кўчани электр энергияси билан таъминловчи 107-сонли трансформатор пунктидан фойдаланиш юкламаси ортгани ва бунинг натижасида электр кучланиши пасайганлигини билдирдт ҳамда ушбу муаммонинг ечими сифатида яқин ўн беш кун муддатда 107-сонли трансформатор пунктига қўшимча трансформатор ўрнатилишини маълум қилди.

Олиб борилган ўрганиш ва масаланинг ечими юзасидан билдирилган таклифлар фуқаро томонидан ижобий қабул қилиниб, хеч кимдан эътирози йўқлигини билдирди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс