Термиз тумани Учқизил қўрғони Ат-Термизий кўчаси, туман ҳокимлиги ёнидаги майдонда туманнинг асосий янги йил байрами арчаси 16 декабрдан қад ростлади.
Туманнинг асосий янги йил байрами арчаси ўрнатилган майдонда жорий йил 25 декабрдан 2023 йил 5 январгача ҳар куни соат 16:00 дан 20:00 гача туман Маданият бўлими ҳамда туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган байрам концерт дастурлари намойиш этилади.
Манзил: Термиз тумани, “Учқизил” маҳалласи, Ат-Термизий кўчаси.
Мўлжал: Туман ҳокимлиги биноси ёни.
Байрам томошаларига туман аҳолиси ва меҳмонларини таклиф этамиз!
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025