Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Ободлик бор жойда файзу-барака, ишда унум, аҳоли кайфиятида кўтаринкилик бўлади. Бу эса ободонлаштиш соҳаси ходимларининг машаққатли меҳнатлари билан амалга ошмоқ. Бугун эрта тонгдан соҳа жонкуярлари туманнинг марказий кўчалари бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришди.

Кўчалар чиқиндилардан тозаланди, автомобиль йўллари ёқасида жойлашган дарахтзорлар ораларига ишлов берилди ҳамда йўл бўйларига экилган гуллар парвариши олиб борилди.

Бу каби ишларда туман Ободонлаштириш бошқармаси ва “Био техно эко” МЧЖнинг туман филиали ходимлари жонбозлик кўрсатишмоқда.

Ўзининг машаққатли меҳнати билан туманимиз ободлиги ва кўркамлигини таъминлаётган соҳа ишчи-ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда фуқароларимиздан қилинган меҳнат қадрига етиб, ўз яшаш ҳудуди ҳамда кўчаларини обод сақлашга чақириб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс