Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ижтимоий соҳа объектлари ва озиқ-овқат захираси ўрганилди

Термиз туманида прокуратура органлари томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш масалалари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Бугун вилоят прокурорининг ҳафталик графигига асосан туманда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Равшан Намозов ҳамда туман прокуратураси томонидан ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат захираларининг жамғарилиши ҳолати масъуллар иштирокида ўрганилди.

Туман ҳокимининг соҳаларга масъул ўринбосарлари иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида келгусидаги вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари ўрганишлар давомида масъулларга ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс