Туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида туман ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “Президент арчаси” байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчилари ва болажонларни кириб келаётган 2023 йил, Янги йил байрами билан табриклади. Туманнинг сектор вакиллари етим, ота-она қаровисиз қолган болалар учун “Президент совғалари”ни ва 500 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар фарзандларига туман ҳокимлигининг байрам совғалари тантанали топширилди.
Туман маданият бўлими ва Болалар мусиқа ва санъат мактаби санъаткорлари томонидан “Янги йил эртаги” байрамона концерт дастури намойиши болаларга қувонч ва байрам шукуҳини бағишлади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025