Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Пахта экин ишларига техникалар шай ҳолатга келтирилди
Тадбирлар / 2023-01-23

Жорий йил пахта ҳосили учун Термиз туманида 2 минг гектар ер майдонига чигит қадаш режалаштирилган. Бугун тумандаги “Янгиариқ” пахта қабул қилиш масканида жорий йил пахта ҳосили учун чигит экиш ишларига техникаларнинг шайлигини текшириш мақсадида семинар ўтказилди. Унда туман ҳокими Шухратжон Уринов, сектор раҳбарлари, вилоят “Уруғчилик ва селекция” бошқармаси, Агроинспекциянинг вилоят ва туман бўлими раҳбарлари, шунингдек, “Термиз инденим кластер” МЧЖ ва 67 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда чигит экиш ишларига жалб қилинган 67 та фермер хўжаликларининг 53 та чопиқ тракторлари, култиваторлари ҳамда 33 та чигит экиш ускуналарининг шайлиги ҳолати кўздан кечирилди. Тракторчи-механизаторларга ишларни бошлаш олдидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, масъуллар томонидан ишларни ташкил этиш бўйича амалий тушунтиришлар ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс