Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2021-03-25

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг медиа-режасига асосан туман ҳокимлиги биносида журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун “Туманда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида” очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев иштирок этди.

Термиз туманида зиёрат туризми, тиббиёт туризми, экотуризм ва туризмнинг бошқа йўналишларини ривожлантириш учун яхши имконият ва шароитлар мавжуд.

Туманда кейинги йилларда “Учқизил” кўли атрофида экотуризм ва тиббиёт туризсини ривожлантириш борасида бир нечта лойиҳалар ишга туширилганлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга туманда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилиб, бу борада маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни жалб қиладиган объектларда олиб борилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Очиқ мулоқот давомида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Варроқ Термизий” қабри борасидаги маълумотларга ҳам тўхтатилиб, бу борада кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс