Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни камайтириш йўлида
Тадбирлар / 2023-02-02

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини «Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун» деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.

Бугун Термиз тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги Концепциясида белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъуллари А.Пардаев, Б.Аллаёров, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Ж.Хўжақулов, маҳаллада фаолият юритаётган “бешлик”, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Термиз туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, маҳалла ҳудудида оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган оғир тан жароҳати етказиш ва қотиллик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, келгусида “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” тизими, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, бунда жамоат жойлари ҳамда хонадонларга кузатув камералари ўрнатишни ташкил этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги Концепциясига асосан ҳар бир ташкилот ва идораларнинг белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли ижро этилиши борасида келгусидаги вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс