Ўзбекистон Республикасининг “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни билан Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бўлинмаларига жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини, мол-мулкини тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш, юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларида назорат-ўтказиш ва объектнинг ички режимларини таъминлаш вазифалари белгилаб берилган.
Ҳозирда ушбу соҳада давлат сиёсатини олиб бораётган Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари томонидан қўриқлаш хизматини олиб бориш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман Қўриқлаш бўлинмаси ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилиб, қўриқлаш ходимлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари, аҳоли ва мол-мулк дахлсизлигини таъминлашдаги фаолияти бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди.
Савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этган тадбиркорлик билан қўриқлаш хизматидан фойдаланиш тавсия этилиб, маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш тамойили асосида кузатув камераларини ташкил этиш бўйича профилактик суҳбатлар қилинди.
Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда Қўриқлаш бўлинмаларининг имкониятлари, объект ва хонадонларни қўриқловга олиш тартиблари, ўрнатиладиган сигнализация воситалари хусусида батафсил маълумотлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025