Давлат раҳбари жорий йил 13 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсияларини берган эди.
Хайру-барокат ойи – Рамазон ойининг илк кунида Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласидаги оилаларнинг бирида ифторлик ташкил этилди. Унда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, туман имом-хатиби ҳамда шу маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар иштирок этишди.
Ифторлик дастурхони ёзилиб, имомлар томонидан қуръон тиловат қилинди. Якунда шундай муборак ойда юртимизга тинчлик, осойишталик, Ватанимиз ободлиги ва оилалар фаравонлигини сўраб дуо қилинди.
Бу каби хайрли ишлар Рамазон ойи охирига қадар давом этади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025