Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аҳоли мурожаатлари депутатлар томонидан сайёр қабулда тингланди
Тадбирлар / 2023-05-23

Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Абдулҳаким Эшбоев, Дилбар Сувонова, Баҳодир Ғаффоров, вилоят Кенгаши котибияти мудири Сайдулла Абдураимовлар иштирокида Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникумида сайёр қабул ташкил этилди. Шунингдек, депутатларнинг сайловчилар билан учрашуви ўтказилди.

Сайёр қабулда аҳоли томонидан 30 та турли масалалардаги мурожаат ва муаммолари тингланди. Келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси мурожаат шу ернинг ўзида масъуллар томонидан ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган 25 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Депутатлар ўз сайловчилари билан учрашувда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституцияимизнинг мазмун-моҳияти ҳамда келгусида кутилаётган муҳим сиёсий жарарёнлари тўғрисида тушунтиришлар беришди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс