1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Денов туманида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида вилоят фестивали бўлиб ўтмоқда.
Мазкур фестивалга Термиз тумани болалари ҳам ташриф буюришиб, туман учун ажратилган павильондан жой олишди.
Болаларнинг ижодий қобилиятларини кашф қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивал бугун соат 9:00 дан 21:00 га қадар давом этади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025