Бугун юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилавий ажримлар, оилада зўравонлик, тазйиқларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Термиз туманидаги “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган ижтимоий мослашув маслаҳатхонасида “Зўравонликсиз - бахтли ҳаёт тарафдоримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими директори Мамлакат Ҳафизова ва Термиз туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расуловалар иштирок этишди. Тадбирда турли тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга руҳий, психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида маълумот берилиб, хотин-қизларнинг бу борадаги муаммоли мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида атроф туманлардаги аёлларнинг ижтимоий-психологик муаммоларини ҳал этиш борасида муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025