Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Беш муҳим ташаббус амалда
Тадбирлар / 2021-04-23

Туман халқ таълими бўлими томонидан тумандаги ҳар бир мактабда Президетимизнинг бешта муҳим ташаббусини амалиётга жорий қилиш, шу орқали ўқувчиларни маданият, санъат, спорт, компьютер технологиялари, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари йўналишлари бўйича турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Навбатдаги тадбирлар бешта муҳим ташаббуснинг ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган иккинчи йўналиши бўйича ташкил этилди.

Туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбир тумандаги 24-сонли мактабда 10-11-синф ўқувчилари ва жисмоний тарбия ва спорт фани ўқитувчилари ўртасида ўтказилди. Жамоалар спортнинг волейбол тури бўйича ўзаро куч синашишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ва ўқитувчиларни оммавий спортга жалб қилиш, бу орқали аҳоли ўртасида оммавий спорт тарғиботини кучайтиришдир.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс