Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Энг яхши совға бу китоб!
Тадбирлар / 2021-04-23

Ўқувчилар эрталабки дарс машғулотларига ота-оналар ва яқинлари билан мактабга ташриф буюришган. Сабаби ҳар бир ўқувчи ўзи учун китоб олишни режалаштирган ва ота-онаси ҳамда яқинлари билан китоблар орасидан ўзлари учун манзур китобларни танлашмоқда.

Айримлари фанлар бўйича, айримлари бадиий китоблар танлаётган бўлса, шу ерлик аҳоли фарзанди мактабда ўқимасада боғча ёшидаги фарзанлари учун эртак китоблар олишни режалаштириб китоблар ярмаркасига келишган.

Бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларнинг навбатдаги тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббус диорасида ташикл этилган тадбирда китоблар савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Китоб ярмаркасига ташриф буюрган ота-оналар фарзандлари учун мақбул китобларни танлаб олиб беришди. Бу каби тадбирлар ёшларни китобхонликка кенг жалб қилишда муҳимдир.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс