Маълумки, ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида республикамиз бўйлаб жорий йилнинг 10 июлдан 10 августга қадар "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбири ўтказилмоқда.
Ёнғин хавфсизлиги туман бўлинмаси томонидан туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда соҳа мутахассислари маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли турар жойлари, бозорлар, савдо дўконлари ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ фаолият юритаётганини назорат қилиш ҳамда аҳолини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025