Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Даволаш-профилактика муассасаларига 3,6 млрд сўмлик тиббий асбоб-ускуналар топширилди
Тадбирлар / 2023-07-12

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида жойлашган вилоят Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида бўлиб, шифокор ва ҳамширалар ҳамда туманлар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида 12 та тумандаги даволаш-профилактика муассасалари учун 8 турдаги 48 дона, умумий қиймати 3,6 млрд сўмлик тиббий асбоб-ускуналар топширилди ва тиббий асбоб-ускуналар ортилган юк машиналари карвони ҳудудларга йўл олди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари марказ фаолияти ва яратилган шароитлар билан танишди, беморлар билан суҳбатлашди. Марказ ногиронлиги бўлган шахсларнинг даволаниши, соғлигини тиклаш, реабилитация қилиш ва протезлаш амалиётларини ўтказиш учун барча замонавий шароитлар билан таъминланган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс