Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Соҳа ходимларига “Ҳалқаро ветеринария куни” байрами муборак
Тадбирлар / 2021-04-24

Ҳурматли соҳа фидойилари!

Барчангизни “Ҳалқаро ветеринария куни” байрами билан самимий табриклаймиз.

Маълумки, Жамиятда ветеринария касбининг муҳимлиги ва инсониятнинг тараққиётидаги аҳамиятини сингдириш, ветеринария ташкилотлари ва ветеринария врачларининг нуфузини кўтариш мақсадида 2000 йилда Ҳалқаро ветеринария ассоциацияси ва Ҳалқаро ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти (Ҳалқаро Эпизоотик Бюро)нинг ташаббуси билан ҳар йил апрел ойининг охирги шанба кунини “Ҳалқаро ветеринария куни” деб белгиланиши ҳақида қарор қабул қилинган ва ҳар йили ушбу кун кўпгина давлатларда байрам сифатида нишонлаб келинмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринарларни халқаро касб байрами билан муборакбод этамиз.

Эзгу ишларингизда доимо омад ёр бўлишига тилакдошмиз!

Ҳурмат билан Термиз тумани ҳокимлиги

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс