Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматчиларнинг киришлари муносабати билан тантанали тарзда “Ватанга қасамёд” тадбири бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2021-04-26

“Ватанга қасамёд” бу шунчаки оддий тадбир эмас, балки, аскарнинг Ватан олдидаги улкан маъсулияти ифодаси, юртга садоқат билан хизмат қилиш тўғрисида бир марта қабул қилган онтидир. Ҳарбий қасамёд ҳарбий хизматчининг ўз она Ватани – Ўзбекистон Республикасига бўлган муқаддас мехр – мухаббат ифодасидир.

Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга янги қабул қилинган аскарларнинг “Ватанга қасамёд” тантанали тадбири бўлиб ўтди.

Тантанли тадбирда ҳарбий оркестр ва туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилиб, “Ватанга қасамёд” тадбири катта байрам сифатида ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс