Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Ёш чегарчилар"имиз вилоятда биринчи
Тадбирлар / 2021-04-30

Ҳар йили ўтказиб келинадиган "Ёш чегарчилар" ҳарбий-спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда Термиз тумани 16-сонли умумтаълим мактабининг "Сархад" жамоаси ҳам иштирок этди. Муросасиз кечган вилоят биринчилигида Термиз тумани вакили бўлган "Сархад" жамоаси биринчиликни қўлга киритиб, мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Термиз туман ҳокимлиги тумандаги 16-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ва "Сархад" жамоасини ҳамда ота-оналарни ушбу ғалаба билан муборакбод этади.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс