Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз тумани бўлинмаси томонидан тумандаги 34-сонли умумтаълим мактабида “Нажот-таълимда, нажот-тарбияда, нажот-билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия орқали эришилади” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имконият ва шарт-шароитларга тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган ота-оналарга фарзандлари таълим-тарбиясига эътиборини кучайтириш, билим олишда қўшимча имкониятларни яратиш борасидаги таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025