Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб масала
Тадбирлар / 2023-09-29

Вилоят прокуратураси, Термиз туман прокуратураси ва Ички ишлар бўлими ҳамкорлигидаги тумандаги “Учқизил” ва “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли айниқса, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда соҳа ходимлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олишда нафақат маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, балки шу маҳаллада истиқомат қилаётган барча фуқароларнинг ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини яратиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида мутасаддилар томонидан жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва ижтимоий нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, бу каби ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс