Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида ўқитувчи ва мураббийлар шарафланди
Тадбирлар / 2023-09-29

Термиз туманидаги "Сурхон" тантаналар саройида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда таълим ташкилотлари мутасаддилари, энг илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган фахрий устоз ва мураббийлар иштирок этди.

Тантанали байрам тадбирида тумани ҳокими Шухрат Назаров иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан самимий муборакбод этди ва бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғаларини топширди.

Тўкин дастурхон атрофида давом этган байрам тантаналарида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, саҳналаштирилган чиқишлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс