Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Кексаларнинг тажрибаси ёшлар учун ҳаёт мактаби
Тадбирлар / 2023-10-30

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида вилоятимизда турли хил соҳаларда фаолият кўрсатган кекса-нуронийлар иштирокида "Уч авлод" учрашуви ташкил этилди.

Тадбир давомида ёши улуғ фахрийларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси билан ўртоқлашишди. Айниқса, уларнинг қимматли панд-насиҳатлари, ҳаёт сабоқлари ёшларнинг шижоати билан бирлашса, жамият равнақига хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув сўнгида институт ректори бошчилигида талабалар учун яратилган ўқув шарт-шароитлар билан таништирилди ва Институт боғига меҳмонлар томонидан мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс