Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Янги Ўзбекистон кутубхоналари - билим ва тараққиёт маскани” шиори остида семинар ўтказилди
Тадбирлар / 2023-11-21

Термиз тумани Ахборот-кутубхона марказида “Янги Ўзбекистон кутубхоналари - билим ва тараққиёт маскани” шиори остида семинар ташкил этилди. Вилоят миқёсида ташкил этилган семинарда сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида мутолаа маданиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари Термиз тумани Ахборот-кутубхона марказида китобхонларга яратилган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишди. Тадбир давомида энг фаол Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс